Калифорниянинг собиқ губернатори ва таниқли актёр Арнольд Шварценеггер 30 йил яшаган уйидан чиқариб юборилаётган 102 ёшли аёл билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олди, деб хабар беради Forum Daily.
Тельма Смит исмли аёл март ойининг бошида квартирадан 90 кун ичида чиқиб кетиши ҳақида хабар олган. Ҳозирда Смит Шарқий қирғоқбўйида истиқомат қиладиган қариндошлари ва дўстлари унга янги турар жой топиб беришига умид қилмоқда.
Шварценеггер аёлнинг муаммосини ҳал этишга ваъда берган. Шунингдек, у ижара берувчиларга ҳам мурожаат қилган: «Сиз ҳали мендан эшитасиз».
«Бутун умрини жамият учун сарфлаган 102 ёшли аёл билан нима қилаётганингизни тасаввур қилинг», — деб ёзади актёр ўзининг Twitter’даги саҳифасига.
Лос-Анжелес округи қонунчилигига кўра, уй эгалари ўз қариндошларини жойлаштириш учун у ерда истиқомат қилаётганларни чиқариб юбориши мумкин. Бироқ бу ҳолда улар уйга охирги бўлиб кўчиб келган одамдан бошлашлари керак. Смит эса ижарачиларнинг ҳуқуқлари кучсиз ҳимоя қилинадиган Ладера-Хайтс нотижорат ҳудудида яшайди.
Изоҳ (0)