Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Ксения Собчак ўзига дугоналар топди ва «янги ҳаёти» бошланганини эълон қилди.
Собчак Instagram’даги саҳифасида жойлаштирган фотода у миллий либослардаги ўзбек қизлар даврасида акс этган. Унга Амир Темур мақбараси билан боғлиқ ривоятларни ҳикоя қилишган.
Ксения Собчак Самарқандга дам олиш кунлари келди. Registon майдонида, Тилла қори масжидида бўлиб, сўзана харид қилди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга сафари билан боғлиқ кўплаб фотолар жойлаштирди.
Изоҳ (0)