• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кундузи автомобиль чироқларини ёқиб юриш бўйича қоида аслида депутатларнинг ташаббуси бўлиб чиқди

    Адлия вазирлиги «Муносабат» телекўрсатувида автотранспорт воситалари билан боғлиқ билдирилган фикрлар бўйича муносабат билдирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Адлия вазирлиги маълумотида депутатлар томонидан 2016 йилда ҳукумат киритган, деб тилга олинаётган қонун лойиҳаси аслида ҳукумат томонидан эмас, балки бевосита Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташаббус сифатида парламентга киритилган бўлиб чиқди.

    Бундан чиқди депутатлар ўзларини ўзлари инкор қилмоқдами?

    Хабарингиз бор, яқинда «Ўзбекистон» телеканалининг «Муносабат» кўрсатувида куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари чироқларини ёқиб ҳаракатланиши белгиланган ҳукумат қарори бўйича муҳокама ўтказилди.

    Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб борувчи орган сифатида муҳокамада билдирилган қонунчилик тизими билан боғлиқ бўлган фикрларга изоҳ беришни ўринли, деб топди.

    (Адлия вазирлиги барча автомототранспорт воситалари чироқларини ёқиб ҳаракатланишининг тўғри ёки нотўғри эканлигини муҳокама қилиш ниятида эмас. Бу масалани профессионал таҳлил қиладиган мутахассислар вазирликда мавжуд эмас. Мазкур соҳа бўйича қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган махсус органлар мавжуд).

    Кўрсатувда қарорнинг айнан қонунчилик талабига жавоб бермаслиги ҳақида депутатлар томонидан мулоҳазалар билдирилди.

    Хусусан:

    1) 2016 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқмаганлик учун айрим тоифадаги автомототранспорт воситаларига нисбатан жарима белгилаш назарда тутилган, аммо ҳозирги кунда ушбу моддага асосан барча автомототранспорт воситалари жаримага тортилётганлиги;

    2) қарорнинг қачондан кучга кириши кўрсатилмаганлиги;

    3) қонун ҳужжатлари тадбиркорларга қўшимча мажбурият ёки талаблар юкласа, улар уч ойдан кейин кучга кириши лозимлиги ҳақидаги талабнинг бузилганлиги;

    4) ҳуқуқий экспертиза масаласи.

    Ушбу мулоҳазалар юзасидан Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

    1. Маъмурий жавобгарлик кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида
    2016 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар билан сутканинг қоронғи даврида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сўзлари ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сўзларига алмаштирилган. Бунда жарима миқдори, яъни энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдори ўзгармаган.

    Биринчидан, киритилган мазкур ўзгариш бланкет норма (давлат органлари, мансабдор шахсларга хатти-ҳаракатлар, тақиқлар ва бошқаларни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини берувчи ҳуқуқий норма) ҳисобланади.

    Таъкидлаш лозимки, қонунчилик амалиёти ва қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан бланкет нормаларни қўллаш нормал ҳолат бўлиб, одатда бузилиши учун жавобгарлик белгиланаётган моддада барча қоидаларни санаб ўтишнинг имкони бўлмаган ҳолларда ишлатилади.

    Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган 73 турдаги ҳуқуқбузарликда бланкет норма ишлатилган (жумладан, 125-моддада юк ташиш қоидаларини бузганлик учун, 127-моддада транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун, 128-6-моддасида тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун, 130-моддасида темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузганлик учун).

    Иккинчидан, у ёки бошқа соҳада тегишли қоидаларни белгилаш қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ёки бошқа ташкилот ваколатига киритилган. Қоидаларни тегишли орган ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда ўзгартириши мумкин ва буни Олий Мажлис билан келишиш талаб этилмайди.

    Хусусан, 2015 йил 24 декабрда Ҳукумат томонидан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ўтган даврда 6 маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, мазкур ўзгартиришларга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган санкцияга асосан ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш мумкин. Яъни, бунда ҳар сафар қоидалар ўзгарганлиги сабабли, Парламентга мурожаат қилинмайди. Бу оддий мантиқдан ҳам келиб чиқади.

    Юқоридагиларга кўра, олдин бошқа асос билан киритилган маъмурий жавобгарликнинг қўлланиш доираси асоссиз кенгайтириляпти, деган фикр ўринли эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс матнида айрим турдаги эмас, умуман автомототранспорт воситаларининг ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши ҳайдовчини жаримага тортишга сабаб бўлади, дейилган.

    Энг асосийси, депутатлар томонидан 2016 йилда Ҳукумат киритган, деб тилга олинаётган қонун лойиҳаси аслида Ҳукумат томонидан эмас, балки бевосита Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташаббус сифатида парламентга киритилган.

    Бунга асос қилиб, ўша пайтда Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланганлиги, шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик кодекси нормаларини мос равишда таҳрир қилинаётганлиги ташаббускор депутатлар томонидан асос қилиб кўрсатилган.

    Шундай экан, 2016 йилда қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда Ҳукумат «бошқа гапни гапирган» деган важлар, унинг натижасида оммавий ахборот воситаларида нотўғри талқин қилингани ҳурматли депутатларнинг аниқ маълумотларга эга эмасликлари натижасида юзага келган.

    1. Қарорнинг кучга кириши масаласи
    Қарорнинг кучга кириш муддати масаласида шуни айтиш лозимки, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ қонун ҳужжатларининг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Ҳукуматнинг мазкур қарори жорий йилнинг 10 апрелида расман эълон қилинган ва унда кучга кириш муддати кўзда тутилмаган. Шунга кўра, қарор 10 апрелдан кучга кирган ҳисобланади. Бу ўринда қонунчилик нуқтаи назаридан муаммо йўқ.

    1. Тадбиркорларга қўшимча мажбурият ёки талаблар юклаганлиги туфайли унинг уч ойдан кейин кучга кириши лозимлиги
    «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек, уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириши кўрсатилган ва амалиётда ушбу норма тўлиқ қўлланилиши таъминланмоқда.

    Яъни, қонунчиликдаги мазкур талаб бевосита тадбиркорга унинг тадбиркорлик субъекти мақомидаги ҳолатига, фаолиятига таъсир ўтказадиган ҳолатда қўлланилади.

    Транспортларнинг чироғини ёқиб юриши ҳақидаги талаб билан тадбиркорлик фаолиятини юритиш қийинлашиб ёки осонлашиб қолмайди, бунинг айнан тадбиркорлик фаолиятига алоқаси йўқ.

    Йўл ҳаракати қоидалари универсал ва ҳаммага бир хил татбиқ этиладиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир, бу борада йўл ҳаракати иштирокчилари бир хил мақомга эга. Шундай экан, йўл ҳаракати иштирокчилари нуқтаи назаридан ҳар қандай янги қоидалар ва талаблар фуқаролар учун бир муддатда, тадбиркорлар учун бошқа муддатда кучга кириши мантиққа зид бўлади.

    Масалан, 2018 йил октябрь ойида қабул қилинган қонун билан транспортда ҳаракатланиш пайтида телефондан фойдаланганлик учун жарима миқдори оширилган.

    Муҳокама пайтида билдирилган фикрга таянадиган бўлса, мазкур норма ҳам камида уч ойдан кейин кучга кириши керак эди. Лекин мазкур норма ҳам эълон қилинган санадан кучга киритилган. Яъни, бу ҳужжатнинг ҳам тадбиркорлик фаолиятига алоқаси йўқ.

    Шу сабабли ҳужжатнинг уч ойдан кейин кучга кириши лозимлиги ҳақидаги фикрларга ҳам қўшилиб бўлмайди.

    1. Ҳуқуқий экспертиза масаласи
    Қарор лойиҳаси бошқа турдаги экспертизалар ўтказилгандан сўнг Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва тегишли таклиф-мулоҳазалар берилган.

    Шундай экан, депутатларнинг қонун ҳужжатлари Адлия вазирлиги томонидан барча қонуний талабларга мувофиқ экспертизадан ўтказилишини асоссиз равишда шубҳа остига олишлари мутлақо ноўриндир.

    Шу ўринда Адлия вазирлиги ҳозирда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси устида ишлаётгани ва унда маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилади.

     

    28.05.2019, 18:03   Изоҳ (0)   96643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Петербургда ўзбекистонлик қаллоблардан қутулиш учун деразадан сакради

    28.05.2019, 17:50

    Германия Федератив Республикаси Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

    28.05.2019, 17:37

    Иссиқхоналарни кўмир ёқилғисига мослаштиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?

    28.05.2019, 17:24

    ДСҚ ўтган ҳафтада ҚҚС ҳисоботлари бўйича 21 млрд сўмлик камчиликларни аниқлади

    28.05.2019, 16:50

    Бухорода 2,5 асрлик тангани Москвага олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

    28.05.2019, 16:27

    Тошкент вилоятидаги Cinara’s ресторани аукционга қўйилди

    28.05.2019, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.