Одесса марказида жойлашган 51-сонли колонияда маҳбуслар исён кўтарди, деб ёзади Sputnik.
Хабарда айтилишича, юздан ортиқ маҳбус колония ичида киришни тўсиб қўйди ҳамда 6 нафар тиббий ишчи ва қўриқчиларни гаровга олди.
Айрим маълумотларга қараганда, 15 нафар маҳбус қочиб кетган. Таъкидланишича, маҳбуслар колонияга ўт қўйиб, маъмурий бинони босиб олишга ҳаракат қилган.
Исённинг сабаби маҳбуслар учун қониқарсиз шарт-шароит ва «сифатсиз овқатланиш» деб айтилмоқда.
Исён оқибатида 3 нафар маҳбус ва икки нафар қўриқчи жароҳат олгани ҳақида хабар берилмоқда. Қамоқхона яқинига қўшимча полиция ва Миллий гвардия қўшинлари олиб келинди. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Видеода полиция ходимларининг воқеа жойида ҳаракатлари акс этган.
https://youtu.be/q7CYD8yS0VM
Изоҳ (0)