Италия А Сериясида сўнгги тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди ва келаси мавсум Еврокубокларда иштирок этувчи клублар маълум бўлди.
Европа Чемпионлар Лигасида мамлакат чемпионатида кучли тўртликдан жой олган «Ювентус», «Наполи», «Аталанта» ҳамда «Интер» клублари иштирок этадиган бўлди.
Бергамо клуби «Аталанта» 38-турда ўз майдонида «Сассуоло»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Интер» «Эмполи» билан кечган баҳсда Мауро Икардининг пенальтидан урган голи эвазига ғалабани илиб кетди (2:1).
Европа Лигасида эса мамлакат кубогини қўлга киритган «Лацио» билан бир қаторда, чемпионатда 5 ҳамда 6-ўринларни эгаллаган «Милан» ва «Рома» клублари иштирок этади. «Россонерилар» А Серия охирги турида СПАЛдан устун келган бўлса (3:2), римликлар «Парма»ни ютганди (2:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)