20—24 май кунлари жами 11 та бошланғич нархи 82,5 миллион сўмлик олтин қазиб олиш бўйича ҳуқуқ 318,4 миллион сўмга сотилди, бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига таяниб Spot хабар беради.
20—24 май кунлари E-ijro auksion электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 6 та бўш турган давлат мулки объектлари, 68 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 41 та объект сотилди.
Ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалашга ва олтин қазиб олишга бўлган ҳуқуқ реализацияси бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди.
Жумладан, дарё ўзанларини тозалаш бўйича 10 та бошланғич нархи 3 миллиард 104,4 миллион сўмлик дарё ўзанлари лойиҳалари аукцион савдоларига чиқарилган шундан 3 та бошланғич нархи 1 миллиард 238,2 миллион сўмлик дарё ўзанлари лойиҳалари 3 миллиард 391,6 миллион сўмга сотилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта давомида жами 11 та бошланғич нархи 82,5 миллион сўмлик олтин қазиб олиш бўйича 318,4 миллион сўмга сотилди.
Давлат мулки объектлари:
Бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 6 та давлат мулки объекти 1 млрд 400 млн сўм инвестиция киритиш, 83 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 586 млн сўмга сотилди. Бундан ташқари 1 та объект сотувга чиқарилди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ:
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 68 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 23 миллиард 965 миллион инвестиция киритиш ва 290 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 миллиард 194,20 миллион сўмга сотилди. Ҳафта давомида 67 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича:
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 41 та объект 4 млрд 667,6 млн сўмга сотилди. Ҳафта давомида 88 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Изоҳ (0)