26 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида 3 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Андрей Фёдоров бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди.
Ўйиндаги ягона гол 20-дақиқада «темирйўлчилар» ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан киритилди (1:0).
Шу тариқа «Локомотив» Қаршида кечган баҳсда «Насаф»дан устун келди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг тошкентликлар очколари сонини 21 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Насаф» эса 14 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси «Бухоро»га қарши майдонга тушди.
Учрашувдаги иккала гол ҳам мезбонлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов (26, 63) ҳисобига ёзилди.
Ушбу беллашувдан сўнг жиззахликлар 15 очко жамғарган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди. Бухоро клуби эса 7 очко билан 13-ўринни эгаллаган.
Турнинг сўнгги учрашувида Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Миржалол Қосимов мураббийлиги остидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоасини синовдан ўтказди.
Учрашувда «шерлар»дан Игорь Сергеев (5), Драган Черан (17), Марко Симич (32) ҳамда Марат Бикмаев (76) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, ОКМК сафидаги ягона гол Зафар Полвонов (49) томонидан киритилди.
Шу тариқа пешқадам «Пахтакор» очколари сонини 26 тага етказиб олди. ОКМК эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Суперлига
10-тур баҳслари
26 май, якшанба
«Насаф»—«Локомотив» 0:1
Гол: 0:1 — 20 Абдуҳолиқов«Сўғдиёна»—«Бухоро» 2:0
Голлар: 1:0 — 26 Норхонов, 2:0 — 63 Норхонов«Пахтакор»—ОКМК 4:1
Голлар: 1:0 — 5 Сергеев, 2:0 — 17 Черан, 3:0 — 32 Симич, 3:1 — 49 Полвонов, 4:1 — 76 БикмаевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)