«Валенсия» Испания Кубоги финалида «Барселона»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Бу валенсияликлар бош мураббийи Марселино Гарсия Торал учун фаолияти давомида юқори дивизиондаги дастлабки соврини бўлди.
Бунга қадар 53 ёшли испаниялик Хихоннинг «Спортинг» клуби, «Рекреативо» (2005/06 йилги мавсум Сегундада ғалаба қозонган), «Расинг», «Сарагоса», «Севилья» ҳамда «Вильярреал» клубларини бошқарганди.
Бундан ташқари Торал «Барселона» билан кечган 21 та учрашувда биринчи марта каталонияликлардан устун келди. Аввалроқ у «Барселона»га қарши 6 та дуранг ва 14 та мағлубият натижа қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)