ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 38-турида «Реймс» дарвозасига гол урди (1:3).
20 ёшли ҳужмчи жорий мавсум Франция чемпионатида 33 та голга муаллиф қилди ва мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди.
Squawka’нинг хабар беришича, Мбаппе XXI асрда мамлакатнинг юқори дивизионида «Олтин бутса»га эга чиққан олтинчи франциялик футболчи бўлди.
Аввалроқ Жибрил Сиссе (2001/02, 2003/04), Карим Бензема (2007/08), Андре-Пьер Жиняк (2008/09), Оливье Жиру (2011/12) ва Александр Ляказетт (2014/15) мазкур совринни қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Францияда 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси ҳамда энг яхши ёш ўйинчиси дея эътироф этилганди.
- Килиан Мбаппе — 33 тагол
- Николя Пепе — 22 та гол
- Эдинсон Кавани — 18 та гол
- Флориан Товен — 16 та гол
- Мусса Дембеле — 15 та гол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)