Украина Давлат тергов бюроси Пётр Порошенкога қарши яна бир жиноий иш очди. Украина Давлат тергов бюросига аризани Собиқ президент Виктор Янукович администрациясининг собиқ раҳбари ўринбосари Андрей Портнов берган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бу сафар Порошенко «Кузница на Рибальксом» заводи савдосида 300 миллион доллар миқдоридаги жиноий даромадни қонунийлаштирганликда айбланмоқда.
Бу собиқ президентга қарши очилган учинчи жиноий иш.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Украина Давлат тергов бюроси давлат ҳокимияти амалдорларига, жумладан Пётр Порошенкога қарши давлатга хиёнат қилиш ва суд ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган эди.
22 май куни эса Порошенко 227 миллион доллардан ортиқ пулни ўғирлаганликда айбланиб, иккинчи жиноий иш қўзғатилган эди.
Шунингдек, у 2014 йилда Евромайдон чоғида содир этилган қотилликлар бўйича ҳам бош прокуратурага сўроққа чақирилган.
Изоҳ (0)