Киевда Китоб арсеналида «Книголав» нашриёти вакиллари Украина президенти Владимир Зеленскийга Сиёсат ҳақида бошланғич маълумотлар берувчи болалар китобини совға қилди. «Корреспондент.net»нинг хабар беришича, нашриёт китоб тақдим этиш жараёни акс этган видеони ўзининг Facebook’даги саҳифасида жойлаган.
Китоб украин тилида 2019 йилда (инглиз тилидаги ҳақиқий нашри эса 2017 йилда) чоп этилган. У ўсмир ёшдаги болалар учун ёзилган.
https://www.facebook.com/knygolove/videos/2415074208770588/
«Бошланғич маълумотга эга бўлиш учун мўлжалланган Сиёсат китоби ёш китобхонларга мамлакатдаги бошқарув, сиёсий тизим, мафкура ва бошқа кўплаб қизиқарли нарсалар ҳақида маълумот беради. Бизнинг мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳатто энг кичик ёшдагиларда ҳам кўплаб саволлар туғдиради. Ушбу китоб ота-оналарга ўз болаларига инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, феминизм, сайлов ва овоз бериш ҳуқуқи каби тушунчалар ҳақида маълумот беришда ҳақиқий ёрдамчи бўлади», — деб ёзилган китобнинг аннотациясида.
Изоҳ (0)