Англия Премер лигаси клубларининг 2018/19 йилги мавсумдаги даромадлари миқдори маълум бўлди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида эълон қилинди.
Барча клублар (20 та клуб) хориж телевидениесидан 43,2 миллион, Британия телевидениесидан эса 34,4 миллион ҳамда лига ҳомийларидан 5 миллион евродан пул маблағлари қабул қилиб олади.
Мавсум якунига кўра, «Ливерпуль» 152,4 миллион фунт ишлаб топиб, жадвалда етакчилик қилди. ундан кейинги ўринларни «Манчестер Сити» (150,9) ҳамда «Челси» (146) эгаллади.
Мерсисайдликлар «шаҳарликлар»ни ТВдаги жонли эфирлар ҳисобига қувиб ўтди:
«Ливерпуль» учрашувлари 29 марта, «Манчестер Сити» ўйинлари эса 26 маротаба жонли эфирга узатилди. Шу билан бирга жонли эфирлар сони бўйича «Манчестер Юнайтед» 27 та беллашув билан кучли учталикка кирди.
Мавсум якунига кўра, Премер лигадан қуйи лигага тушиб қолган «Ҳаддерсфилд», «Фулҳэм» ва «Кардифф» клублари 96,6 миллиондан 102,7 миллион еврогача ишлаб топди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Премер лига клублари жами 2,4 миллиард фунт стерлинг ишлаб топганди.
АПЛ клубларининг 2018/19 йилги мавсум даромадлари:
- (жадвалдаги ўрни — 2) «Ливерпуль» — 152,4 миллион фунт
- (1) «Манчестер Сити» — 151 миллион фунт
- «Челси» — 146 миллион фунт
- «Тоттенҳэм» — 145,2 миллион фунт
- (6) «Манчестер Юнайтед» — 142,5 миллион фунт
- (5) «Арсенал» — 142,2 миллион фунт
- (8) «Эвертон» — 128,6 миллион фунт
- (7) «Вулверҳэмптон» — 127,2 миллион фунт
- «Лестер» — 123,3 миллион фунт
- «Вест Ҳэм» — 122,5 миллион фунт
- (13) «Ньюкасл» — 120,1 миллион фунт
- «Кристал Пэлас» — 114,2 миллион фунт
- (11) «Уотфорд» — 113,9 миллион фунт
- «Борнмут» — 108,1 миллион фунт
- «Бёрнли» — 107,3 миллион фунт
- (17) «Брайтон» — 105,7 миллион фунт
- (16) «Саутҳэмптон» — 104,3 миллион фунт
- «Кардифф» — 102,7 миллион фунт
- «Фулҳэм» — 101,9 миллион фунт
- «Ҳаддерсфилд» — 96,6 миллион фунт
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Телеграмъдаги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)