Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олиш бўйича АҚШ билан олиб борилаётган музокараларда ўсиш борлигини маълум қилди. Шунга қарамай, «РБК»нинг хабар беришича, Туркия CAATSA («Америка рақибларига санкциялар воситасида курашиш тўғрисида»ги) қонуни сабаб, АҚШнинг эҳтимолий санкцияларига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Акарнинг таъкидлашича, ҳозирда Туркия Вашингтоннинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олиш бўйича сўнгги таклифини кўриб чиқмоқда, шу билан бирга, С-400 тизимини ўрганиш учун Россияга вакиллар ҳам юбормоқда.

«Биз Россия билан жуда яхши муносабатдамиз, ўзаро шартнома туздик ва уни амалга ошириш ниятидамиз», — дея вазир сўзларини келтирган Hurriyet нашри.

Акарнинг таъкидлашича, Туркия мамлакатнинг 82 миллион аҳолисини ҳимоя қилиши учун замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтож. У, шунингдек, Туркия F-35 самолётлари дастури бўйича ўзининг барча мажбуриятларини бажаришини маълум қилган ва бу йўналишдаги ишлар давом эттирилишига умид билдирган.

Аввалроқ CNBC телеканали АҚШ Туркиядан июнь ойининг биринчи ҳафтаси охиригача С-400 тизимини сотиб олишдан воз кечишни талаб қилиб, сўнгги ултиматумни қўйгани ҳақида хабар берган эди. Акс ҳолда Анқара F-35 дастуридан чиқарилиши, буюртма қилинган 100 та самолётдан маҳрум бўлиши ва АҚШ санкцияларига учраши айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар