Россия стратегик ракета қўшинлари «Авангард» мажмуаларини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда Стратегик ракета қўшинлари қўмондони Сергей Каракаевга таяниб, Sputnik хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Оренбург вилоятида «Авангард» мажмуасини ўрнатиш учун тузилма ташкил қилинган. Йил якунига қадар жанговар навбатчиликка қўйиш режалаштирилган.
«Ўтган йили Мудофаа вазирлиги ‘Авангард’ мажмуасининг гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди. Ракета Оренбуржедаги Домбаров туманидан старт олди ва 6 минг километр масофада Камчаткада ўрнатилган нишонга тегди», — дейилади хабарда.
Ҳарбийларнинг маълумотлар беришича, ракеталарни синовдан ўтказиш дастури тўлиқ бажарилган.
Россия президенти Владимир Путин «Авангард» мажмуасини АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимига «етарли ва ассемметрик» жавоб деб атаган эди.
Изоҳ (0)