Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй истеъфога чиқиши ҳақида 24 май куни маълум қилмоқчи, дея хабар бермоқда The Times. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, бунинг сабабларидан бири сифатида Тереза Мэй томонидан май ойида тақдим этилган Brexit битимининг янги версияси ҳукумат томонидан қўллаб-қувватламаганлиги кўрсатилмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«У сўнгги қадамни ташлашга қарор қилган эди, лекин бунинг иложи бўлмаса, демак у бу йўлни тарк этади», — деган бош вазирнинг сафдошларидан бири.

Ушбу қарор ҳақида Консерваторлар партияси етакчиларини сайлаш ва уларни ўзгартириш билан шуғулланувчи 1922 йил қўмитаси раҳбари Грем Брейди билан 24 май кунига режалаштирилган учрашувдан сўнг эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ Буюк Британия парламенти қуйи палатаси етакчиси Андреа Лидсом истеъфога чиқишини эълон қилганди. У Brexit бўйича бош вазир фикрига ва у таклиф қилган шартларга қўшилмаслигини билдирган. Лидсом хонимнинг айтишича, таклиф қилинаётган келишув Буюк Британияга «ҳақиқий суверен» бўлишга ёрдам бермайди.

Тереза Мэй 21 май куни Brexit бўйича қонун лойиҳасининг янги таҳририни тақдим этди, у парламентга ушбу лойиҳани июль ойида овозга қўйишни таклиф қилмоқчи эди. Ҳужжатга мувофиқ, ҳукумат 2020 йил декабрига қадар Ирландия билан чегара масаласида «суғурта режаси»ни тайёрлаши керак. Шунингдек, парламент аъзоларига Brexit бўйича янги референдум ўтказиш зарурати масаласида овоз бериш ҳуқуқини ҳам тақдим этиш кўзда тутилаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар