Италиянинг Сиена провинциясида автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб хабар қилди.
Автобус ичида россиялик туристлар бўлган. ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 31 киши жароҳатланган.
Автобусда жами 60 киши бўлганлиги айтилмоқда.
Ҳозирда Италия полицияси ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида текшириш ишларини олиб бормоқда. ЙТҲ оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)