Лондоннинг «Арсенал» ҳамда «Челси» клублари УЕФАга Европа Лигаси финали учун чиқарилган 6 мингдан ортиқ чипталарни қайтариб беради, деб хабар берди The Times.
Манбада ёзилишича, инглиз клублари мос равишда 3,5 минг ва 2 минг дона чипта сота олганлиги туфайли қолган чипталарни қайтаришни мақсад қилган. Чипталарнинг сотилмаслигининг асосий сабаби авиарейсларнинг чекланганлиги, парвознинг узоқ вақт давом этиши ва учрашувнинг кеч бошланиши билан изоҳланган.
Аввалроқ УЕФА «Арсенал» ва «Челси»га 5,8 мингтадан чипта ажратганди. Бу Бокудаги стадионнинг (69 870 минг мухлисга мўлжалланган) умумий ҳажмидан ҳам 10 фоизга кам. Таъкидлаш жоиз, УЕФАдан 2000 та чипта олган ҳомийлар шу каби муаммоларга дуч келган.
Инглиз клублари томонидан қайтарилган чипталар маҳаллий мухлисларга сотилади.
Маълумотларга кўра, Озарбайжонда айни дамда 23 мингта чипта сотилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)