Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг Сичуан провинциясида яшовчи 13 ёшли ўсмир ота-онаси унга кам эътибор қаратаётгани сабаб ўзининг ўғирлаб кетилишини ташкиллаштирди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: South China Morning Post

Фото: South China Morning Post

AsiaOne нашрининг маълумотларига кўра, полиция ходимлар тасодифан қўллари боғлиқ ҳолда эски юк машинасига ташлаб кетилган болакайни топиб олган.

Ўсмирнинг маълум қилишича, номаълум эркак келиб унинг юзига газ сепган ва у шундан сўнг ҳушини йўқотган.

Полиция ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида ҳеч қандай жиноят аломатлари аниқланмаган. Шундан сўнг улар болани сўроқ қилиб, унинг оиласида вазият билан қизиққан. Сўроқ вақтида у «ўзини ўзи ўғирлагани»ни тан олган.

Болакай ота-онаси бошқа провинцияда ишлагани сабаб уларни фақат янги йилда кўришидан шикоят қилган. Ҳозирда йигитча бобо ва бувиси билан бирга яшайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар