Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард 18 май куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф чоғида Кристин Лагард Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигида самарқандлик турли соҳада фаолият юритаётган тадбиркор аёллар билан учрашди. Улар билан тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар, эришилган ютуқлар ва юзага келаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.
Бундан ташқари, меҳмонга Ўзбекистонда гендер тенгликни, аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Кристин Лагард аёлларнинг тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда бошқа мамлакатларнинг ва ўз тажрибалари билан бўлишди.
Изоҳ (0)