2019 йилнинг январь–март ойларида Россияга бораётган Ўзбекистон фуқаролари сони 15 фоизга кўпайди. Бу Россия Туроператорлар ассоциациясига асосланиб, Sputnik хабар берди.
Россияга келган хорижий фуқаролар орасида энг кўп Украина вакиллари – 1,7 миллион кишини ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кам. Иккинчи ўринда Қозоғистон – 870 минг киши (+2,5%), учинчи ўринда Ўзбекистон — 634,7 минг киши (+15%), Тожикистон — 689,1 минг киши (+24,3%), Хитой — 342,1 минг киши (+17%).
«Россияга келаётган хорижий фуқароларнинг катта қисмини Собиқ Иттифоқ фуқаролари ташкил қилади – 4,7 миллион киши. Шуниндек, Россияга чегарадош бўлган Финляндия, Польша, Эстониядан ҳам кўп киши ташриф буюради», — дейилади хабарда.
Россия Туроператорлар Ассоциацияси қайд этишича, Россияга келаётган хорижий фуқаролар орасида айнан туризм мақсадида келаётганлар сони ҳам кўпаймоқда. Хусусан 2019 йилнинг биринчи чорагида келишдан мақсад «туризм» деб кўрсатган меҳмонлар сони 21,5 фоизга ошган.
Россияга энг кўп сайёҳ жўнатадиган 10 мамлакат қуйидагилар: Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Германия, Франция, Таиланд, Туркия, АҚШ ва Япония.
Изоҳ (0)