• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда бир сотих ер учун икки жиянини ўлдирган амакига нисбатан суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судида ўз жиянларининг қотилига айланган фуқарога нисбатан ҳукм ўқилди. ЎзАда ушбу жиноят иши ҳақида мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қабристонда шунча майдонда ўттиз-қирқта гўр ҳар бири ўз эгасининг омонат дунёдаги тақдиридан шаҳодат бергандай бири ҳашамдор, бири оддий ва яна бири қаровсиз тизилган. Эҳтимол, қаровсизликдан чўкиб, текисланиб бораётган анови қабр эгаси бир вақтлар ҳайҳотдек ҳовли ўртасига қурилган уч қаватли «вилла»да яшагандир... Лекин барибир бугун бир газ ер ҳам кўплик қилиб, тупроққа қоришиб ётибди. Агар барча инсонлар ҳаёт тенгламасининг мана шу ечимидан керакли хулосани чиқариб яшаганида, ер юзида қабиҳ жиноятлар деярли барҳам топган бўлур эди. Афсуски...

    Очил Эрматов (мақоладаги судланувчи ва жабрланувчилар ҳамда икки томонга тегишли барча шахсларнинг исм ва фамилиялари ўзгартирилган) эҳтимол бу ҳақиқатни энди англаб етгандир. Аммо, жуда кеч-да! У ҳозир бошини қамоқхона деворига уриб ёрган тақдирда ҳам, тавба-тазарруси-ю пушаймонлиги еттинчи осмон қадар бўлганда ҳам, нафс қутқуси билан жаҳолат, қабоҳат, разолат, қўйинг-чи, ғайриинсоний иллатларнинг бари мужассам жиноятининг оқибатини ўнглаб бўлмайди. Сабаби у икки инсон, икки навқирон ёшдаги қизнинг умр китобига ваҳшийларча нуқта қўйди.

    Бу қотилликка юқорида бежиз тилга олинмаган бир сотих ер сабаб бўлгани ва энг ачинарлиси, Очил қўлини ўз жигарбандлари қони билан бўягани эди.

    Ўттиз тўрт ёшга тўлган, оилали, бир фарзанднинг отаси Очил айни пайтда эгалик ҳуқуқи онасида бўлган ота ҳовлида акаси Аваз ва янгаси Равза Эрматовлар оиласи (уларнинг қизлари Шарифа ва Обидалар) билан биргаликда яшаб келишарди. Қарийб йигирма йил муқаддам бошланган ҳовли низоси бу икки оиланинг ҳаловатига рахна солган эди.

    Ниҳоят иш шу даражага етдики, Очил янгаси Равза ўртасидаги ўзаро беадоғ жанжаллар сабабини туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан иборат комиссия ўрганиб, муҳокама қилишга тўғри келди. Бунинг натижасида 2017 йилнинг сентябрь ойида ҳовлидан икки сотих ерни Равза Эрматовага ажратиб берилишига эришилди. Маҳалла аҳли шу билан туғишганлар ўртасидаги нотинчлик олови алангаламасдан ўчди деб ўйлаб, хурсанд бўлган эди.

    Бироқ 2018 йил февраль ойига келиб Равза Эрматова учун ўзига ажратиб берилган ер майдони камлик қилиб қолди шекилли у Очилдан яна бир сотих ер майдони беришни талаб қила бошлади. Турган гапки, Очилнинг ҳам бу талабдан феъли айниди, нияти бузилди. У ҳовли-жойга мутлақ эга бўлиш ҳаракатига тушди. Шундай шайтоний режалар гирдобида юрган кунларнинг бирида, яъни 2018 йилнинг 31 июль куни соат 06:30 лар чамасида Очил уйи олдида турган Равза Эрматова ва унинг қизи Шарифа билан жанжаллашиб, қўлидаги белкурак билан онасининг кўз ўнгида Шарифанинг бошига шафқатсизларча уради. Сўнг қотилликнинг олдини олиш мақсадида қаршилик кўрсата бошлаган Равзанинг ва шу хунрезлик устига етиб келган Обиданинг ҳам бошига белкурак билан бир неча марта уриб, она ва опа-сингилларни беҳуш аҳволга солади.

    Туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган Обида 2018 йил 31 июлда, Шарифа эса 3 августда вафот этади. Шўрпешона она Равза Эрматова умрида бор экан, яшаб қолди.

    Наманган вилоятининг Чортоқ туманида содир этилган мазкур мудҳиш жиноят, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг судьяси А. Ғаппоровнинг раислигида кўриб чиқилди ва 2019 йил 16 январь куни судланувчи Очил Эрматовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «г», «ж», «и» бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми «а», «в», «г», «ж», «и» бандлари, 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

    «Жиноят Кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг дастлабки 3 йилини турмага қамаш тариқасида ўтаттириш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бундай ҳолатларга қонун албатта, ўзининг ҳуқуқий баҳосини беради, лекин ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайдиган йўқотишларга сабаб бўладиган, замирида арзимаган ўткинчи муаммолар, ҳаёт мураккабликлари ётган жиноятларга жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси виждон ва инсонийлик ‘судьяси’ сифатида баҳо бермас экан, бу каби нохуш ҳодисалар такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди», – дейди ЖИБ Наманган вилоят суди суд амалиётини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи А. Арипов.

    21.05.2019, 10:22   Изоҳ (0)   30173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияга борувчи ўзбекистонликлар сони 15 фоизга кўпайди

    21.05.2019, 09:57

    Саида Мирзиёева: Ўзбекистонда матбуот хизматлари фаолияти суст даражада. Бу асоссиз миш-миш ва уйдирмалар пайдо бўлишига олиб келмоқда

    21.05.2019, 09:35

    Хитойлик тележурналистларнинг Фарғона ва Марғилон ҳақидаги фильмлари CCTV-4 каналида эфирга узатилмоқда

    21.05.2019, 09:22

    Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси вице-президенти этиб сайланди

    21.05.2019, 08:53

    Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган кўп қаватли уйларнинг бузилиши бошланди

    21.05.2019, 08:12

    Адлия вазири ўринбосари Есемурат Канязов: Барчамизнинг вазифамиз бир — инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юристларни тайёрлаш

    21.05.2019, 03:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.