МИБ Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига ФИБ Бухоро туманлараро судининг 28.02.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи Ў.Садиков фойдасига бир йўла тўланадиган нафақа 8.400.000 сўм ҳар ойда 560.000 сўмдан моддий таъминот, адвокатлик хизмати учун тўланган 1.000.000 сўм ва дастлаб тўланган 202.730 сўм, маънавий зарар учун 3.000.000 сўм ҳамда қарздор «Файз қурилиш моллари» МЧЖ зиммасига У.Садиковнинг соғлиғини тиклаш ва қўлини протезлаш учун бир дона қўл протези нархи 35.200.000 сўмни тиббий муассаса Mingbaevs Academy of Roboties оилавий корхонаси ҳисоб рақамига кўчириб бериш мажбурияти юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлимга 14.03.2019 йилда келиб тушган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га хабар қилди.

Фото: МИБ

Қарздор ташкилотга ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор топширилиб белгиланган муддат ичида қарздор томонидан ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда бажармаган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирилиши лозим бўлган жами пуллар ундирилди.