Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига хориждан умумий қиймати 17 749 АҚШ долларига тенг бўлган 15570 килограмм парда маҳсулотлари учун мато хом ашёси товари олиб келиниши лозим эди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Божхона кўриги давомида товарнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш мақсадида улардан белгиланган тартибда намуналар олиб, комплекс экспертизага юборилди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу товарлар хом ашё эмас, балки тайёр парда матолари эканлиги маълум бўлди.
Олиб қўйилган ушбу матоларга нисбатан 2,1 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)