Мамлакатларнинг Исломий мезонларга қанчалик мослигини кўрсатувчи «Исломийлик индекси» деб номланган рейтингда Янги Зеландия учинчи бор биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди «Azon.uz».
Рейтинг эронлик олим Ҳусайн Аскарий АҚШда асос солган «Исломийлик жамғармаси» томонидан тузилган. Навбатдаги рейтингнинг илк 44 ўрнида бирорта ҳам мусулмон мамлакат ўрин олмади.
Бирлашган Араб амирликлари рейтингнинг 45-поғонанисини эгаллади, Ўзбекистон эса 119-ўринда. Рейтингнинг энг сўнгги 153-ўрини эса Яманга берилди.
«Исломийлик индекси» давлат бошқарувидаги тадбиқларнинг Исломий мезонларга қанчалик мослигига асосланган ҳолда тузилган. Бунда тўртта асосий мезон: иқтисодиёт, адолат ва бошқарув, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар, халқаро муносабатларга эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)