2019 йил январь-апрель ойида экспорт ҳажми 5,2 миллиард долларга (ўсиш суръати 14,3%) тенг бўлди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойида 1,2 миллард долларлик олтин экспорт қилинган бўлса, икки ой давомида олтин экспорти амалга оширилмади.
Январь-апрель ойида Ўзбекистон 5,2 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилган бўлса, бундан 1,2 миллиард доллари олтин ҳиссасига тўғри келди. Ўтган йилнинг шу даврида эса мамлакат 1,5 миллиард долларлик олтин экспорт қилган.
Олтин ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда, жами товар ва хизматлар экспорти 4 миллиард долларни ташкил этиб, 32,4 фоизга ўсди.
Изоҳ (0)