Самарқанддаги 13 та объект атрофида Wi-Fi зоналари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу зоналар Регистон майдони, Самарқанд халқаро аэропорти, Темирйўл вокзали, Ҳазрати Хизр масжиди, Афросиёб музейи, Амир Темур мақбараси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда ансамбли, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним мажмуаси, Ал-Бухорий мажмуаси, Сиёб бозори ва Улуғбек автошоҳбекатида ташкил этилган.
Юқорида кўрсатилган объектларда Wi-Fi тизимига уланганда, фойдаланувчига бепул ва пулли тармоқдан фойдаланиш таклиф этилади.
Ҳозирги кунда Wi-Fi зоналари сонини ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)