Украинанинг Луганск вилоятида жойлашган банкларнинг бирида шахси номаълум эркак гранатани портлатиб юбориши оқибатида 6 киши жароҳат олди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, нохуш ҳодиса Старобельск шаҳрида маҳаллий вақт билан 16.30 да содир бўлган. Портлашни содир этган шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.
«5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Уларнинг уч нафари маҳаллий аҳоли, қолган иккиси эса банк хизматчиси ва полициячи», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)