18 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида 2 та учрашув якунланди.
Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ўз майдонида Термизнинг «Сурхон» клубини қабул қилди.
Беллашувда Термиз клуби аъзолари Дарко Станоевич (19, пенальти), Абдулазиз Юсупов (38, 65) урган голларга навоийликлар ярим ҳимоячи Алишер Санаевнинг голи билан жавоб қайтарди (3:1).
Шу тариқа «Сурхон» сафарда кечган баҳсда «Қизилқум»ни мағлубиятга учратди.
Ушбу ўйин натижасига кўра, «Сурхон» 15 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаган бўлса, «Қизилқум» 9 очко жамғариб 9-поғонани банд қилиб турибди.
Шу куни Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги Қаршининг «Насаф» клуби Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 54 ва 56-дақиқаларида қаршиликлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев киритган голлар майдон эгаларининг ғалабасини таъминлади.
Мазкур ғалабадан сўнг «Насаф» очколари сонини 14 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Қўқон-1912» эса 6 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига
9-тур баҳслари
18 май, шанба
«Қизилқум»—«Сурхон» 1:3
Голлар: 0:1 — 19, пенальти, Дарко Станоевич, 0:2 — 38 Абдулазиз Юсупов, 0:3 — 65 Абдулазиз Юсупов, 1:3 — 78 Алишер Санаев«Насаф»—«Қўқон-1912» 2:0
Голлар: 1:0 — 54 Ҳумоюн Муртазоев, 2:0 — 56 Ҳумоюн МуртазоевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)