АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари иккита қудартли GBU-57 авиабомбасини синовдан ўтказгани тасвирланган видеони эълон қилди, деб хабар беради «Звезда».
Бомбалар ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли B-2 Spirit бомбардимончи самолётидан ташланган. Видеода иккита бомба кетма-кет ташлангани ва нишонга аниқ тушиб, бир неча сониядан сўнг портлагани акс этган.
GBU-57 туркумига кирувчи снарядлар энг қудратлиларидан саналади. Улар ерга 61 метргача чуқурликда кириб кетиши, 19 метр қалинликдаги темир-бетонни ёриб ўтиши мумкин.
Ҳар бир бомбанинг оғирлиги — 13,6 тонна бўлиб, қуввати салкам 2,5 тонна портлагичга тенг. Бункерларга қарши ишлатилувчи GBU-57 авиабомбалари Boeing корпорация томонидан ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)