Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартибини кўриб чиқди.
Музокаралар сўнгида вазирлар Тошкент шаҳрида 2018 йил 17 августда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш протоколига қўл қўйди.
Шартноманинг 16-моддасига биноан ҳужжат 2019 йил 17 май куни кучга киради.
Изоҳ (0)