18 май, шанба куни профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов (4 та ғалаба, 4 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Шу куни Элнур танзаниялик боксчи Исса Нампепечега (29 та ғалаба, 9 та мағлубият, 6 та дуранг, 12 та нокаут) қарши қарши рингга чиқади.
Мазкур бокс оқшоми Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган «РМК яккакурашлар академияси» спорт саройида бўлиб ўтади. Жанглар Россиянинг БОКС ТВ телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, шу куни ўзбекистонлик бошқа боксчилар енгил вазн тоифасида Равшанбек Умрзоқов (8 та ғалаба, 7 та нокаут) ва иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Сардор Музаффаров (4 та ғалаба, 1 та мағлубият, 2 та нокаут) ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиши кўзда тутилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)