Шереметево аэропортида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида яраланган экипаж аъзолари касалхонадан чиқарилди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар бермоқда.
Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, Склифосовский илмий-текшириш институтидан тўртта экипаж аъзоси чиқарилиб юборилган. Фақат битта бемор жиддий ҳолатда стационар даволанишда қолди. Вишневский илмий-тадқиқот институтига тўрт нафар қурбон шифохона ётқизилган, улардан бири ўртача оғирликда, қолганлари «қониқарли» ҳолатда.
5 май куни «Москва—Мурманск» йўналишида қатнайдиган SSJ-100 самолёти «Шереметево» аэропортига аварияли қўнишни амалга ошириб, ёниб кетган эди. Натижада 41 киши ҳалок бўлган, 37 киши тирик қолган. Улардан 10 киши касалхонага ётқизилган.
Самолёт бортида бўлган 78 кишидан 37 киши — 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси тирик қолган.
Изоҳ (0)