Грузиянинг Тбилиси шаҳрида 4 ёшли болакай «Ўргимчак одам» кийимида саккизинчи қаватдан қулаб тушиб омон қолди, деб хабар беради Tengrinews.
Болакай кўплаб жароҳатлар билан Глдани туманидаги шифохонага етказилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли баҳоланган. 14 май куни болакайга шифохонадан чиқишга рухсат берилган.
Воқеа гувоҳларининг сўзлашича, 4 ёшли болакай машҳур суперқаҳрамонга тақлид қилиб ўзи сакраган.
Бу вақтда уйда фақат унинг бувиси бўлган ва у ҳеч нимадан шубҳаланмаган. Кўнгилсиз ҳодиса ҳақида унга қўшнилари хабар берган.
Болакайни ўлимдан кўп қаватли бино олдидаги узумзор қутқариб қолган.
Изоҳ (0)