Украина Конституциявий суди раиси Станислав Шевчук истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шевчукнинг истеъфоси учун Конституциявий суднинг 18 нафар судьясидан 12 нафари овоз берди. Конституциявий суд судьяси Наталя Шаптала янги раис этиб сайланди.
Украина конституциясига кўра, Конституциявий суд раиси мамлакат президентини қасамёдга келтиради. Сайланган президент Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси қачон бўлиб ўтиши ҳозиргача номаълум. Олий Рада депутатлари шу ҳафта ушбу санани белгилашлари лозим.
Изоҳ (0)