Дунёдаги энг машҳур криптовалюта — биткоиннинг қиймати 2018 йилнинг июль ойидан буён биринчи марта 8 минг долларлик маррадан ошиб кетди, деб хабар беради «РИА Новости».
Йигирмата биржадаги ўртача қийматни ҳисоблаб чиққан CoinMarketCap порталининг маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 00:52 да биткоин 13,62 фоизга қимматлашиб, унинг курси 8,022 долларни ташкил этган.
Жорий йилнинг 7 май куни биткоин 6 минг долларлик, 12 май куни эса 7 минг долларлик маррани босиб ўтганди.
2018 йилнинг март ойида биткоин курси 11 минг доллардан ҳам ошиб кетган, бироқ шундан сўнг унда кескин пасайиш кузатилганди.
Изоҳ (0)