Туркия атом энергетикаси регулятори Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси томонидан қурилаётган «Аккую» атом электр станциясининг бетон пойдеворидан икки маротаба ёриқ топди, деб хабар беради Meduza.
Haberturk нашрининг маълумотларига кўра, биринчи ёриқ 2018 йилнинг июлида топилган. «Росатом» бетонни қуйиб бўлгач, регулятор яна бир янги ёриқни аниқлаган — уни бартараф этиш бўйича ишлар сентябрь ойида якунланган.
«Росатом»нинг маълум қилишича, «Аккую» АЭСини қуриш ишлари айни вақтда жадвал бўйича амалга оширилмоқда.
20 миллиард долларга баҳоланган «Аккую» атом электростанцияси Россиянинг BBER-1200 реакторлари ўрнатилган тўртта энергоблокни ўз ичига олади. АЭСни қуриш бўйича битим 2010 йилда имзоланган. 2015 йилда Туркия Сурия чегарасида Россияга тегишли қирувчи самолётни уриб туширгач, лойиҳа тўхтаб қолган эди. 2017 йилда у яна қайта тикланган.
Изоҳ (0)