АҚШ президенти Дональд Трамп айни пайтда Хитой маҳсулотларига нисбатан солинадиган бож сиёсатини ўзгартиш ниятида эмас. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар беради «Корреспондент».
Трампнинг эслатишича, Пекин АҚШ билан тузилган битим шартларини қайта кўриб чиқиш мақсадида уни бекор қилган.
«Тарифлар ҳисобига Хитойдан ўнлаб миллиард доллар оламиз», — дея таъкидлайди АҚШ президенти.
Хитой тарифларни жорий этишда бунданда жиддий оқибатлардан қочишни истаса, АҚШ ҳукумати тепасига демократларнинг келишини кутмасдан, ҳозир савдо битимини имзолаши керак, дейилади хабарда.
«Ўйлашимча, Хитой яқинда ўтказилган музокаларда қаттиқ таажжубга тушгани сабаб, 2020 йилги сайловларда демократлар ютишига умид билдириши керак. Бу ҳолда улар АҚШдан йилига 500 миллиард доллар ўмаришни давом эттираверади. Иккинчи муддатга президент этиб сайлансам, хитойликлар учун битим бундан ҳам ёмонроқ бўлади», — деб ёзади Трамп.
Изоҳ (0)