Туркия марказидаги кафелардан бирида отишма юз берди, оқибатда камида 10 киши жабрланди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, кафеда икки киши баҳслашиб қолган, жанжал тез орада муштлашувга айланиб кетган. Сўнг улардан бири қўлига қурол олиб, бино ичида тартибсиз ўқ узишни бошлаган.
Яраланган одамлар касалхонага етказилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари эса воқеа жойидан қочиб қолган гумонланувчиларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)