Шимолий Македониянинг янги сайланган президенти Стево Пендаровски 12 май, якшанба куни лавозимига киришишидан аввал қасамёд қабул қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Инаугурация мамлакат парламенти биносида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда депутатлар, ҳукумат аъзолари ҳамда Болгария, Сербия, Албания, Косово президентлари қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукмрон Социал-демократик иттифоқ вакили Стево Пендаровски президентлик сайловларининг иккинчи турида 52 фоиз овоз билан ғолиб чиққан эди.
Изоҳ (0)