Қорақалпоғистонда 10 май куни Matiz автомобилининг ёниб кетишига электр симларнинг қизиши сабаб бўлган. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар бермоқда.
«Matiz тутаб ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонига видео олиш билан машғул бўлган. Ҳеч ким «101» га хабар бермаган. Агар вақтида хабар берилганида талафот катта бўлмас эди. Сабаби, ЁХБ воқеа юз берган жойдан 1 км га етмайдиган узоқликда жойлашган. Одамлар эса фақат видео олиб тураверган», – дейди Қорақолпоғистон Республикаси ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахманов.
10 май куни соат тахминан 10:03 да Элликқалъа тумани Гулистон ОФЙ ҳудудида Matiz автомашинаси ёниб кетган. Оқибатда машинанинг мотори, салони, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларига зарар етган.
Маълум қилинишича, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўтни 6 дақиқада бартараф этган.
Изоҳ (0)