• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат божхона қўмитаси делегацияси БАА ва Кувайт тажрибаси билан танишди

    Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари ва Кувайтда бўлиб, мазкур мамлакатларнинг замонавий логистика терминаллари ва божхона омборлари фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Сафар доирасида Кувайт божхона маъмурияти ва БАА федерал божхона маъмурияти олий комиссари билан мамлакатлар ўртасида божхона иши соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди.

    Делегация аъзолари Кувайтдаги Anham fzco компанияси логистика терминали билан танишди. 2004 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бораётган мазкур компания харидларни амалга ошириш ва маҳсулотларни дунёнинг турли давлатларидаги 300 дан ортиқ мижозлар, хусусан улгуржи харидорлар ва супермаркетлар тармоқларига етказиб бериш бўйича катта тажрибага эга.

    Фаолият кўлами, транспорт оқими ва товар айланмасининг катталигига қарамай, мазкур компания «Товарларни етказиб бериш занжирини бошқариш тизими» орқали ўз ишини тизимли ва бир маромда йўлга қўйган.

    Кувайт божхона маъмурияти раҳбари Жамол ал-Желавий билан ўтказилган музокараларда тадбиркорлик, инвестициялар ва ўзаро савдони ривожлантиришда божхона соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Кувайт томонида Ўзбекистондан узум, мева-чева ва полиз маҳсулотларини етказишни ташкил қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш масалалари алоҳида қизиқиш уйғотди.

    Масалан, Anham fzco компанияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мамлакатга Жанубий Америкадан ҳаво йўллари орқали 20 соатда етказаётган бўлса, Ўзбекистондан парвозлар орқали бу турдаги маҳсулотларни етказишга атиги 3 соат кифоя қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар эшигини очади.

    Шунингдек, мазкур компания вакиллари ўз товарларини Афғонистонга етказишда Сурхондарё вилоятидаги логистика маркази имкониятларидан кенг фойдаланишга ҳам алоҳида қизиқиш билдирди.

    Музокаралар якунига кўра иккала мамлакат ўртасида божхона иши соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бўйича келишув ишлаб чиқишга ва уни Ўзбекистон—Кувайт савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматларо комиссиясининг навбатдаги йиғилишида имзолашга келишиб олинди.

    БААга сафар давомида эса Дубай халқаро аэропорти божхона хизмати ва қатор логистика терминаллари фаолияти билан яқиндан танишилди.

    Дубай халқаро аэропортининг божхона хизмати божхона назоратининг энг сўнгги замонавий технологиялари, видеокузатув тизими, металлизлагичлар, назорат-рентген ускуналари, шахсий кўрикни божхона ходимининг аралашувисиз ўтказишга имкон берувчи инсон танасини сканерловчи ускуналар билан таъминланган.

    Мазкур аэропортда кунига 70 мингдан ортиқ йўловчи парвозларни амалга оширади. Уларни божхона назоратидан самарали ўтказилишида видеокузатув ва назорат-рентген аппарати тасвирлари билан ишлайдиган автоматлаштирилган мониторинг тизими муҳим рол ўйнайди.

    Шунингдек, ҳаво транспортлари, йўловчилар ва уларнинг багажларига доир дастлабки ахборотларни олдиндан тақдим этиш тизими мавжуд ресурслар ва иш кучини тўғри тақсимлаш имконини беради.

    БАА федерал божхона маъмурияти олий комиссари Али Саид Матар Ал-Неяди Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган божхона терминалларини бунёд этишда араб компаниялари билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилаётганига юқори баҳо берди. Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат ўртасида олиб ўтилаётган товарлар ҳақида дастлабки ахборотларни электрон алмашинувини йўлга қўйишнинг техник талабларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

    Ўзбекистонда бунёд этилаётган йирик 9 та божхона терминали — замонавий логистика марказларининг қурилишида БАА божхона хизмати тажрибасини кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Сафарнинг энг муҳим янгиликларидан яна бири давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ушбу мамлакатда малакасини ошириш ва экспертлар алмашуви орқали БААдаги мавжуд илғор тажриба ҳамда амалиётни ўрганиш масаласида ҳам жиддий қадам қўйилди.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    DP World компанияси раиси Султон Аҳмад бин Сулаем билан бўлиб ўтган учрашувда у маҳаллий компания билан ҳамкорликда чегара-божхона постларига туташ ҳудудда замонавий божхона терминаллари ҳамда Навоий вилоятида қуруқлик портини бунёд этишда ҳам ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Бу эса «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидаги ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистонинг хал қилувчи аҳамият касб этишида муҳим ўрин тутади.

    2005 йилда ташкил қилинган мазкур компания дунёдаги учинчи йирик порт оператори бўлиб, 78 та денгиз ва қуруқликдаги терминалларига эга. Дунёнинг барча қитъаларидаги 40 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини йўлга қўйган компания ўз йўналишида жаҳон бозорининг 6.7 фоизига эгалик қилади.

    Мазкур компания билан ўтказилган музокаралар якунига кўра фаолиятнинг муҳим йўналишлари бўйича самарали ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олинди.

    «Йўл харитаси» Форс кўрфази мамлакатларига Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш, Ўзбекистоннинг транспорт-транзит ва логистика салоҳиятини кучайтиришда мазкур компания тажрибасини ўзлаштириш каби масалаларни қамраб олади.

    12.05.2019, 11:37   Изоҳ (0)   12797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь божхонасида 100 кгдан ортиқ экстази олиб ўтишга уринган россиялик аёл қўлга олинди (видео)

    12.05.2019, 10:07

    Нукусдаги сайёр қабулда 112 нафар фуқаронинг ҳарбий соҳага оид муаммолари ҳал этилди

    12.05.2019, 09:39

    ИИББ: Тошкентда бугун «вазият эгалари» қолмаган

    12.05.2019, 09:25

    Bloomberg Ўзбекистонда хорижий сайтларига қўйилган тўсиқ олиб ташланганини олқишлади ва «Озодлик» ҳам блокировкадан чиқарилишига умид билдирди

    12.05.2019, 08:45

    Тошкентдаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига ҳазратнинг ўғиллари имом-хатиб этиб тайинланди

    12.05.2019, 08:20

    Қарши шаҳрининг логотипи тасдиқланди

    11.05.2019, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49

    Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Билд

    Спорт | 13 август, 15:34

    Grok Ғазо бўйича жавоби учун вақтинча блокланди

    Дунё | 13 август, 15:31

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.