10 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳарбий хизмат масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Унда Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳалимбой Хошимов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Нукус ҳарбий прокурори Баҳодир Худойбердиев ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган сайёр қабулда 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ўзларининг ҳарбий соҳага оид муаммолари билан мурожаат қилди.
«Барча мурожаатчиларнинг шикоят ва муаммолари кун давомида батафсил ўрганилиб, 112 нафарининг ҳарбий масалалар бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди», — дейилади хабарда.
Навбатдаги сайёр қабул 14 май куни Нукус туманида ўтказилади. 28 июнь кунига қадар эса Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида режа асосида сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)