Тошкентда бунёд этилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжидига ҳазратнинг ўғиллари, «Ҳилол нашр» нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, шайх ҳазратларининг суюкли шогирдлари, ҳофизи каломуллоҳ Баҳодир қори Раҳматуллев мазкур масжид имом ноиби вазифасига тайинланди.
Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001- йили ушбу куллияни тамомлади.
Шундан сўнг элчихоналар, диний таълим муассасалари, нашр ишлари, сайт ва таълим марказларида фаолият олиб борди. Ҳозирда «Ҳилол нашр» нашриёти раҳбари ҳисобланади.
Изоҳ (0)