11 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувда «Пахтакор» клуби «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади (2:2).
Мазкур ўйин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти ходимлари ҳамда мутахассислар томонидан таҳлил қилиниб, беллашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров ва ён ҳакам Руслан Самандаров ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланган. Натижада улар Суперлига ўйинларидан четлатилди.
Жумладан, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров Суперлиганинг 3 та ўйинига, ён ҳакам Руслан Самандаров эса номуайян муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)