Украина президенти Владимир Зеленский 2008 йилдан бери 1 200 квадрат метрлик ҳовлида жойланган умумий майдони 353 квадрат метрлик уйга эгалик қилади. Уй Киевдан 30 километр узоқликдаги Иванкович қишлоғидаги «Поместье» элит шаҳарчасида жойлашган.
Қизиғи шундаки, шаҳарча доимий тарзда қўриқланади. Шаҳарчага фақат уй эгаси ташрифингизни тасдиқлагандагина кириш мумкин. Шаҳарчада барча шароитлар бор: боғ ва мактаб, ўйин майдончаси, болалар спорт майдончаси, автомобиль ювиш ва хизмат кўрсатиш станцияси, ҳамда махсус кўл мавжуд.
2008 йилда Зеленскийнинг уйи 31 минг долларга баҳоланганди. Тўрт ойдан сўнг янги сайланган президент 27 минг долларга яна қўшимча 12 сотих ер сотиб олади.
Ҳозирда Зеленскийнинг икки қаватли уйида 3 та санузел, бир нечта ётоқхона, шинам ошхона бор.
Уйда гараж йўқ. Иккита автомобиль учун ажратилган жой бор, холос. Уй атрофида дарахтлар кўп ва қиммат газонлар экилган. Асосий ранг сифатида оч ранглардан фойдаланилган. Деворларни бўяшда ҳам сариқ ва қаймоқ ранглардан фойдаланилган.
Ошхонадаги тўқ рангли минигарнитура жуда «қўпол» кўринмаслиги учун ёрқин рангли фартук ва кичик гулли кафеллар қўшилган.
Владимир Зеленскийнинг Италияда ҳам вилласи борлиги сайловолди кампаниялар пайтида маълум қилинганди. У классик Ўртаер денгизи услубида қурилган ва баланд деворлар билан ўралган. Ҳозирда янги президентнинг рафиқаси Италиядаги уй ҳақидаги маълумотларни рад қилмоқда.
Изоҳ (0)