• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги болалар оромгоҳи мавсумга тайёр эмаслиги маълум бўлди

    «ZarNews.uz» сайтида Самарқанд туманида жойлашган болалар оромгоҳи мавсумга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилинди. Қуйида мақола билан тўлиқ танишиш мумкин.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Бу йилги ёз мавсумида Самарқанд вилоятидаги дам олиш оромгоҳларида 21 минг 130 нафар болани соғломлаштириш режалаштирилган. Шундан 23 та доимий оромгоҳга 9 минг 630 нафар ва 58 та кундузги оромгоҳга 11 минг 500 нафар болажонлар жалб қилинади. Аммо мавсум бошланишига оз муддат қолган бўлса-да, айрим оромгоҳларнинг мутасаддилари болалар учун шарт-шароит яратиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.

    Самарқанд туманидаги Оҳалик маҳалласида жойлашган «Ситора» оромгоҳида бунга гувоҳ бўлинди. Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, мазкур оромгоҳ «LUXURY ТОHR» масъулияти чекланган жамиятига қарашли. Бироқ муассаса раҳбари Шавкат Соҳибов оромгоҳ туман ҳокимлиги тасарруфида эканини айтди. Чўпон кўпайса, қўйлар қаровсиз қолади, деганларидек, оромгоҳ ҳам икки томоннинг умидида эътиборсиз қолган.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Оромгоҳда мавсумга тайёргарлик йўқ. Ҳамма жой сувсизликдан қақраб ётибди. 280 ўринга мўлжалланган 3 та бинодан иборат муассаса ётоқхонасини пўпанак босиб кетган, кароват ва шкафлар авария ҳолатда. Бутунлари ҳам ағдар-тўнтар бўлиб ётибди. Ички ювиниш хоналари мутлақо яроқсиз, жўмраклар йўқ, борлари ҳам ишламайди.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Оромгоҳнинг бошқа ётоқ бинолари ва ошхонаси бундан ҳам ачинарли ҳолда шекилли, мажмуа раҳбари «У хоналарнинг калити менда йўқ», деб қўя қолди. Маскандаги кутубхона ва тиббиёт хонаси ҳам талаб даражасида эмас. Ҳовлидаги қўл ювиш учун мўлжалланган ускуналар синиб, шу даражада хунук ҳолатга келганки, унда болажонларнинг юз-қўл ювишини тасаввур қилиш мушкул. Ҳожатхона жуда абгор, яқинлашишнинг иложи йўқ. Болаларнинг ундан фойдаланишини эса тасаввур қилиш қийин.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Муассаса ҳудудининг ён қисмида замонавий усулда қурилган катта ва кичик сузиш ҳавзалари чиқиндилардан тозаланмаган. Ҳавза ёнида ювиниш хонаси (душ) ташкил қилинмаган ва кийим алмаштириш хонасининг эшиклари ҳам синиб, ташландиқ ҳолга келган. Спорт майдончасида бегона ўтларнинг кўплигидан у ерда машғулот олиб боришнинг иложи йўқ. Оромгоҳда тунги ёритиш чироқлари ҳам етарли эмас.

    Оромгоҳ ҳовлисида 8—10 кишидан иборат чет эллик ва маҳаллий «меҳмон»лар зиёфат қилаётган эди.

    «Сиз кўрган камчиликларни 20 майга қадар бартараф этамиз. Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини режалаштириб қўйганмиз. Бу одамлар эса бизнинг чет эллик ҳамкорларимиз, улар билан оромгоҳни обод қилиш ҳақида суҳбатлашяпмиз», – деди Шавкат Соҳибов.

    Туман халқ таълими бўлимига қарашли «Учқун» оромгоҳи Миронқул тоғёнбағрида жойлашган. Мазкур оромгоҳда «Ситора»даги камчиликлар кўзга  ташланмади. Кириш дарвозаси олдига ҳар хил гуллар экилган, муассаса биноларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аммо аксарият жиҳозлар эскирган.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Мавсум давомида 450 нафар болажонларни қамраб олиш режалаштирилган оромгоҳда 3 та ётоқхона биноси мавжуд. Мажмуада болалар учун кичик амфитеатр ташкил этилган. Кутубхона, маънавият ва маърифат хонаси, компьютерхона мавсумга тайёрланган. Спорт майдончалари ва сузиш ҳавзасида ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Бироқ белгиланган хоналарда компьютер ва керакли китоблар жамланмаси учрамади. Шунингдек, йўлаклар бегона ўтлардан тозаланмаган, тиббиёт хонасига эътибор қаратилмаган.

    Фото: «ZarNews.uz»

    Фото: «ZarNews.uz»

    Оромгоҳ раҳбари Қаҳрамон Мардиев барча камчилик ва муаммоларни бартараф этиб, мавсум бошлангунга қадар муассаса шай ҳолатга келишини айтди.

    11.05.2019, 16:54   Изоҳ (0)   19134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди? Уй нима учун бузилаётган эди?

    11.05.2019, 16:16

    Ўзбекистонлик аёллар Open World дастури доирасида АҚШда бўлиб қайтади

    11.05.2019, 15:57

    БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ўзбекистонга келади

    11.05.2019, 15:25

    Марказий банк давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилди

    11.05.2019, 14:40

    Ўзбекистонда «Саломатлик стартлари» тадбирлари ташкил этилди

    11.05.2019, 14:20

    ИИББ Ўзбекистондан 500 нафарга яқин Молдова фуқароси чиқариб юборилганини маълум қилди

    11.05.2019, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.