• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда уй эгалари уйини бузишга келганларни нега тошбўрон қилди? Уй нима учун бузилаётган эди?

    «Озодлик» радиосининг Facebook’даги саҳифасида «Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди» номли сарлавҳа остида видео эълон қилинди. Воқеа Андижон вилоятининг Избоскан туманида рўй берган бўлиб, унда бир неча хотин-қиз ўз хонадонини бузишга уринаётган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига нисбатан қаршилик кўрсатиб, техникаларни тошбўрон қилгани акс этган. Мазкур манзара ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди ва бу ҳамон давом этмоқда. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиб, хонадон эгалари билан суҳбатлашиш мақсадида «Дарё» мухбири журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Воқеа Избоскан туманининг «Чувама» қишоғидаги «Узун кўча» маҳалласида жойлашган «Ойдин ҳаёт» кўчасида яшовчи Обиджон Маматожиев уйида юз берган. Келганимиздан хабар топган қўни-қўшнилар воқеанинг келиб чиқиши ҳақида билганларини сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқат учун курашаман»

    Обиджон Маматожиев ушбу хонадонни унга тоғаси ҳадя қилиб кетганини, ҳақиқат учун курашишини маълум қилди.

    Обиджон Маматожиев.

    Обиджон Маматожиев.
    Фото: «Дарё»

    — Бу хонадонни раҳматли тоғам Нўъмонжон Худойберганов қайноғаси Абдуллажон тоғадан кўп йиллар аввал харид қилган. Аммо ўша пайтда олди-сотди шартномасини тузишмаган. Фарзанд доғида умр кечириб, кексайганида қаровсиз ҳолда қолган тоғам ва унинг рафиқаси Ўғилхон аяни парваришлаб, ёнида тиргак бўлишимизни истаган яқин қариндошлар ҳамда маҳалла-кўйнинг қистови билан 2002 йилнинг август ойида шу ерга кўчиб келганмиз. Хотиним иккимиз 80 ёш остонасидаги нуронийларнинг дуосини олиш мақсадида уларга яхши қараб, бирга яшадик. Унда тўнғич фарзандимиз Шарофатхон етти ойлик чақалоқ эди. Ҳозир 17 ёшга тўлди. Ўтган давр ичида шу уйда икки қиз ва бир ўғил фарзанд кўрдик. Тоғам тириклигида бу уй-жойни менга ҳадя қилиб кетган. Буни нотариус орқали ҳам тасдиқлатганмиз. 2002 йили туман архивидан олган маълумотномамда тоғам бу уй-жойга 1985 йилдан бери эгалик қилиб келаётганлиги қайд этилган. Худди ўша йили тоғамнинг васиятномасига асосан уй-жойни ўз номимга расмийлаштирганман ва 17 йилдирки, мол-мулк ва ер солиғини тўлаб келаман.

    2011 йили менинг номимга расмийлаштирилган ушбу хонадон ҳужжати суд томонидан бекор қилиниб, ҳолат низоли бўлганлиги боис туман ҳокими даъвогар Мақсудахон Каримова номига қарор чиқарган. Бундан мен олти йил бехабар юрганман. Ҳатто суд жараёнларида ҳам иштирок этмаганман. 2017 йилнинг охирида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туман суди мени чақиртириб, уй-жой ноқонуний қурилганлиги ва даъвогар Мақсудахон Каримова номига расмийлаштирилганлигини айтишди. Уй-жойимни бузиш учун ижрога қаратилганини эшитиб, карахт бўлиб қолдим. Шундан сўнг судма-суд югуриб, ёрдам сўрамаган одамим қолмади ҳисоб. Барчаси ҳокимнинг қарорини кўриб, менинг номимга расмийлаштирилган қарорнинг кучини йўқотган, дея фикр билдиришди. Ўтган йили уйимни бузиш учун келишганида, оилавий шароитимни кўриб, вақтинчалик тўхтатиб туришди.

    Даъвогарлик қилаётган 64 ёшли Мақсудахон Каримова раҳматли Ўғилхон аянинг ўгай опасининг қизи бўлади. У олий маълумотли ўқитувчи, бир пайтлар депутатлик ҳам қилган. Мен эса ўқимаган, бир содда инсонман. Ўзим доимий иш ўрнига эга эмасман. Аёлим ҳам ишлаб чиқариш цехида ишларди, уй можароси бошлангандан бери уйда. Тўрт нафар фарзандимиз бор. Уларни боқиш ва уй-жой масаласида адолат излаб, югуравериб мулкларимизни сотишга мажбур бўлдим. Кўрганингиздек, хотиним бир қанча касалликларни орттириб олди. Қулоғи яхши эшитмайди. Ҳақиқат қарор топишига ишониб, ҳалигача курашишдан чекинганим йўқ.

    Фото: «Дарё»

    «Кейинги ҳаётимиз қандай кечишини билмайман»

    Обиджон Маматожиевнинг рафиқаси Барнохон Маматожиева уй бузилгандан сўнг оила капада кун кечиришга мажбур бўлаётганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    — Ижрочилар икки томон ўзаро келишинглар, дейишганидан кейин Мақсудахон опага роса ялиндик. Аммо у парво ҳам қилмади. Ўтган йилнинг августида ижрочилар уйимиз шиферларини суғириб ташлашди. Турмуш тарзимизни кўргач, имкон беришди. Бир амаллаб, томни ёпиб олдик. Шу йил февралда яна келиб, томни очишди. Сабр қилиб, қишдан омон чиқдик. Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари (4–5 май) эса уйни бузишга тушишди. Эр-хотин йиллар давомида йиғиб-терган маблағимизга қурган уйимизни барбод қилишгани бутун маҳалладагиларга ҳам алам қилди. Ҳозир гувоҳи бўлганингиздек, ушбу капани тиклаб, кун кечиряпмиз. Қизларимнинг бири синглимнинг уйида, яна бири қўшнимизникида ётиб, юрибди. Кейинги ҳаётимиз қандай кечади билмайман (йиғлаб юборди).

    Фото: «Дарё»

    «Интернетга чиқариб, ажаб қилибди»

    Оиланинг қўшниси Асалхон Холбўтаева суд чиқарган қарорига изоҳ бериб, ҳақиқат йўқлигига амин бўлганини айтди.

    Асалхон Холбўтаева.

    Асалхон Холбўтаева.
    Фото: «Дарё»

    — Шу маҳаллада туғилиб, улғайганман ва ён кўчага келин бўлиб тушганман. Барнохоннинг оиласини кўчиб келишганидан бери яхши танийман. Бу эр-хотинлар Нўъмонжон ота ва Ўғилхон аяларнинг хизматини қилиб, дуоларини олишган жаннати инсонлар. Чол-кампир вафот этгунича, яъни 2003 йил охиригача уларнинг оғир кунларида ҳам шулар асқотган. 10 сотихдан ортиқ ер ва уй талашиш жараёни 2017 йилда бошланди. Қўшни аёллар биргалашиб, кўп жойга мурожаат қилдик. Вилоят ҳокимининг қабулига ҳеч киролмадик. Бу уйдагиларни биз маҳалладагилар жуда яхши биламиз. Даъвогарлик қилаётган Мақсуданинг зурриёти йўқ, ёлғиз яшайди. Судга ҳам тан бермадим. Бир томонлама қарор чиқаришганини кўриб, ҳақиқат йўқлигига амин бўлдик. Обиджоннинг ер кадастр ҳужжати бекор қилиниб, Мақсуданики кучга кирибди. Маҳаллада суд бўлганида, бутун маҳалла иштирок этиб, булар томон бўлганмиз. МИБдагилар келиб, рўзадан икки кун аввал бузиб кетишди. Қўшнилар роса ялиндик, аммо гапимизга кўнишмади. Бўйи етган қизлари эрта-индин ёмон йўлга кириб кетмаслиги ёки тирикчилик ташвишида хорижга йўл олмаслигига ким кафолат беради? Гулдек оиланинг тинчи, ҳаловати бузилди. Ким интернетга чиқарган бўлса ҳам, ажаб иш қилибди. Бу ҳолатни Президентимиз кўриб, ёрдам қўлини чўзишини жуда ҳам хоҳлардик.

    «Ҳақиқат қани?»

    Маматожиевлар оиласининг яна бир қўшниси Мавлудахон Абдумаликова уйга даъво қилаётган Мақсудахон Каримовадан барча норози бўлаётганини, уни қарғаётганини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    — Бу эр-хотин чол-кампир ҳаётлигида уларга қаради, боқди, ўлигини кўмди ва шу ерда палак ёзиб, бирин-кетин фарзанд кўришди. Ўша пайтда Мақсудахон қаерда эди? Нега чол-кампир тириклигида уй талашмади? Унинг ҳақи йўқ бу уй-жойга. Бутун халқ уни қарғаяпти. Бир ўзи қаср уйда яшайди. Уй сотиб ўрганиб қолди. Маҳалла фаоллари, имомлар ҳам унга тушунтириш бергани олдига кирса, гапига қулоқ солмабди. Ундан ҳамма норози. Ўзи ҳали Тошкентда, ҳали бошқа жойда туриб, телефон орқали иш битиради. Ўйлаб кўринг ука, ҳақиқат қани айтинг-чи? Обиджон ва Барнохонлар бизга ҳеч ким эмас. Лекин уларнинг қандайлигини яхши билганимиз учун юрагимиз ачишяпти.

    «Аслида бу Мақсудахон аяга уй керак эмас»

    Хонадон соҳибую соҳибалари ҳамда қўни-қўшнилар билан суҳбатлашгач, Избоскан тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Саидахон Абдусаломова билан боғландик:

    — Мазкур вазият бўйича аввалдан хабардорман. Олдинги ҳокимимиз Акмалжон Жалолов билан бир неча марта ушбу хонадонга бориб, вилоят ва туман МИБ вакилларини уй бузиш жараёнидан тўхтатгандик. Уйнинг бузилгани билан боғлиқ видеонинг интернетга тарқалиб кетганини 10 май куни эрталаб эшитдим. Уй бузилишига даъвогарлик қилаётган Мақсудахон аянинг олдига маҳалла отинойиси, катталари билан бирга кириб, тушунтириш ишларини олиб борганман. У аёл ораларидан ўтган гап-сўзлар, воқеаларни айтиб бериб, фикридан сира қайтмаган. Ўйлаб кўрсангиз, аслида бу аёлга уй керак эмас. Ҳоким бошчилигида Барнохонларга қўлдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг, мазкур масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди раиси Акмалжон Маматовга қўнғироқ қилдик. Аммо унинг телефонига туша олмадик. Шунингдек, уй-жойга даъвогарлик қилаётган Мақсудахон Каримова билан ҳам юзма-юз кўришиб, фикрларини тингламоқчи эдик. Афсуски, у аёл айни пайтда Избоскан туманида эмаслигини билгач, телефон рақамини ҳам топа олмадик.

    Фото: «Дарё»

    Биз вазиятни кузатишда давом этамиз...

    11.05.2019, 16:16   Изоҳ (0)   61613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик аёллар Open World дастури доирасида АҚШда бўлиб қайтади

    11.05.2019, 15:57

    БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ўзбекистонга келади

    11.05.2019, 15:25

    Марказий банк давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилди

    11.05.2019, 14:40

    Ўзбекистонда «Саломатлик стартлари» тадбирлари ташкил этилди

    11.05.2019, 14:20

    ИИББ Ўзбекистондан 500 нафарга яқин Молдова фуқароси чиқариб юборилганини маълум қилди

    11.05.2019, 13:55

    Тошкентда «Сой бўйи» сайилгоҳи барпо этилди (фото)

    11.05.2019, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 29 июн, 21:25

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.