Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бир гуруҳ фаол аёлларни АҚШ сафарига юбормоқда. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Сафларида депутат, спортчи, ҳоким ўринбосари ва ёшлар бўйича мутахассис бўлган 5 нафар аёл Open World дастури доирасида 15—28 май кунлари Род-Айленд штатида бўлади. Улар океан ортига етакчилик сифатларини ошириш учун юборилаётгани билдирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоеванинг жорий йил февраль ойида Вашингтонда бўлиб ўтган музокаралари давомида ўзбекистонлик хотин-қизларнинг АҚШда тажриба алмашинуви бўйича келишувга эришилганди.
Изоҳ (0)