Жорий йил 2 май куни ОАВда Россия гидрометеорология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Юлдашевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
М.Юлдашев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30 апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан. Харидорни касалхонага, талабани қўлга олиб, полиция бўлимига олиб кетишган.
Туман судида М.Юлдашевга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда М.Юлдашевга нисбатан Россия жиноят кодекси 291-модда 3-банди (Мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.
ТИВ хабарида мазкур вазият Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси томонидан назоратга олингани қайд этилган.
Изоҳ (0)