Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида сув узатилиши тўхтатилади, деб хабар бермоқда Zarnews Самарқанд вилоят «Сувоқова» ДУК Самарқанд шаҳар филиали маъмуриятига таяниб.
Самарқанд шаҳрининг Асадова кўчасидан ўтган диаметри 800 миллиметрлик юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғида техник носозлик пайдо бўлганлиги сабабли, Самарқанд шаҳри Темирйўл ҳудудининг – Спитамен шоҳ кўчаси, Қозизода Румий, Нарпай, Беҳдил, Асадова кўчалари ва Микрорайон «В» турар-жой мавзесида 2019 йил 9 май соат 23:00 дан, 2019 йил 10 май соат 23:00 гача ичимлик суви узатилиши тўхтатилади.
Изоҳ (0)